Ўзбекистоннинг энг баланд бош Янги йил арчаси «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилди. Шу муносабат билан «Тошшаҳартрансхизмат» «Дўстлик метроси — Янги Ўзбекистон боғи» йўналишида махсус бепул автобуслар ишга туширилди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.

Автобуслар 20 декабрдан 2022 йилнинг 10 январига қадар соат 08:00 дан 22:00 га қадар ҳаракатланади. Ҳаракат жадваллари сони 6 та, ҳаракатланиш вақти эса — 10−11 дақиқани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва Ўзбекистон ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланганди.