Фото: Metronoise
Автомобиль дурдоналари – Дамир Бакиров объективида
Маркетологлар эмас, муҳандислар томонидан лойиҳалаштирилган ноёб автомобилни суратга олиш дизайнер ва автомобиллар ишқибози Дамир Бакиров учун катта топилма. «Газета.uz» фотосуратчининг энг сара ишларини тўплаб, унинг ўз «қаҳрамон»ларини қандай танлашини билиб олди.
Дамир Бакиров
маркетинг агентлиги дизайнери
Болалигимдан, аниқроғи, 5-синфлигимдан суратга олишни бошлаганман. Одатда дўстларимни тўй лимузинлари олдида суратга олардим, кейин эса улардан мени расмга олиб қўйишларини илтимос қилардим. DSLR фотоаппаратини 2015 йилда иш бўйича баъзи предметларни суратга олиш учун харид қилганман. Материаллардан коллаж яратардим, кейин улар сайтга жойланарди. Шу орқали бу машғулотни севиб қолдим.
Фотосуратларни катталаштириш учун уларнинг устига босинг.
«ФEД-3» плёнкали камерада суратга олинган.
Айниқса, 1990 йилларга қадар ишлаб чиқарилган машиналарга қизиқаман. Ўша вақтларда «миллионник», яъни миллион километр масофани босиб ўтадиган машина каби тушунчалар урфга кирган эди.

Бундай машиналарни лойиҳалаштиришга кўп пул ва узоқ вақт сарфланарди. Заводдан мукаммал автомобиль чиқиши учун машинани сотувга чиқаришдан олдин у синовдан ўтказиларди, унда юриб кўриларди.
Айрим автомобиллар эгаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳаволалар материал охирида кўрсатилган.
Ҳозир «миллионник» деган тушунча мавжудми? Бугунги кунда машиналар бир неча йилга сотиб олинишини кўряпман. Бир сўз билан айтганда, улар «беш йиллик машиналар». Уларни лойиҳалаштиришда сўнгги сўзни маркетологлар айтишади. Автомобиллар бир хил юрғизувчиларда, бир хил двигателларда яратилмоқда - харажатларни камайтириш ва харидорни бир-икки йил ичида қайтариш учун улар соддалаштирилмоқда, чунки «абадий» машина яратишдан наф йўқ.
Мен тараққиёт ёки технология ривожланишига қарши эмасман. Аммо «миллионник» - бу, одатда, кўплаб мутахассислар томонидан лойиҳалаштирилган машина ҳисобланади. Уни бошидан қулай, ишончли ва чиройли қилиб яратишган. Бундай машинанинг дизайни кўп йиллар давомида долзарб бўлиб қолаверади.
BMW E39
Эълонлар тахтаси учун суратга олинган, лекин эгаси уни сотиш фикридан қайтган
BMW E39
BMW E36
Икки эшикли камёб купе кузови намунаси
BMW E36
Бундай «абадий» машиналарнинг ҳар бир деталини таъмирлаш мумкин. Замонавий автомобилларнинг қисмлари одатда таъмирланмайди ва фақат алмаштирилиши керак бўлади. Бундан ташқари, биз катта ҳажмдаги алмаштиришга тобора яқинлашиб бормоқдамиз.
Менинг фотосуратларимда сиз мукаммал ёки деярли мукаммал ҳолатда сақланиб қолган машҳур автомобилларни топишингиз мумкин. Улар орасида маҳаллий ГАЗ-21 «Волга», ЗИМ ГАЗ-12, ГАЗ-14 «Чайка» ва хорижий Mercedes-Benz W116, W126, W124, BMW E38, Е36, E30 ва бошқалар бор.
реклама
реклама
Одамлар бу машиналарини жону-дилидан ортиқ кўришади. Булар менинг эътиборим ва ҳурматимга лойиқ автосаноатнинг дурдоналари.
Ретро автомобиллар кўргазмасидаги ноёб «Москвич-408»
Ретро автомобиллар кўргазмасидаги Иж «Москвич-412»
Ушбу автомобилларни бундай ҳолатда сақлаш қийин ва анча харажат талаб қилади. Айнан шунинг учун уларнинг эгаларига алоҳида ҳурмат изҳор қилиш мумкин.
ГАЗ-21 «Волга»
retro.uz клубининг туғилган куни муносабати билан ретро автомобиллар кўргазмаси
ГАЗ-21 «Волга»
ГАЗ-13 «Чайка» ретро автомобиллар кўргазмасида
Автомат коробка узатмали
«Чайка»нинг салони
Ричаглар билан эмас, тугмалар билан бошқарилади
Болалигимда Икарус автобуслари ва РАФ маршруткаларида юрардим. Бу маршруткалардаги энг зўр жойлар орқа қаторлар эди, чунки у ерда дераза кенгроқ очиларди. Ушбу транспорт тўғрисидаги хотиралар мени Совет автомобиль саноатининг классикаларини суратга олишга ундади. Шунинг учун мен «Волга» ва «Жигули»ларни суратга олишни бошладим.
«ПАЗ-672» автобуси
Унинг афзаллиги панорамали ойналарида. Қуёш нурлари йўловчилар кўзини қамаштирмаслиги учун ойналар қорайтириб қўйиларди. Совет даврида ойналарнинг заводда «тонировка» қилиниши ижтимоий аҳамиятга эга эди.
Мен юк ортилган машиналарни суратга олишни ҳам яхши кўраман. Менда фактурали, эпик ва кўтаринкиликка тўла устига гилам ортилган матизнинг сурати мавжуд.
«Волга» жуда чидамли машина қилиб яратилган. Шунинг учун бу машинадан ҳатто юк ортиш учун ҳам фойдаланилади. Замонавий машинага бундай оғирликдаги юк ортилса у гугурт чўпи каби синиб кетади.
Автомобилда одамларга хос комплекслар мавжуд эмас, шунинг учун ҳам уни суратга олиш осон. Машинанинг атрофидаги муҳит қизиқ бўлмаса, уни истага жойингизга кўчиришингиз ҳам мумкин. Мен бу машиналарни суратга олиш учун пул олмайман. Чиройли машинани суратга олишнинг ўзи мен учун энг яхши мукофотдир.

Баъзида автомобиль эгалари менинг меъзонларимга тўғри келмайдиган машиналарни суратга олишимни сўрашади. Масалан, UzAuto автомобилларини. Бундай ҳолларда мен қизиқарли манзилни топишни сўрайман, шунда сурат манзара ҳисобига қизиқроқ ва кўркамроқ чиқади.
Мен нафақат автомобилларни, балки тарихни – яқин келажакда йўқолиб кетадиган нарсаларни суратга олишни яхши кўраман. Мен ўзимни фотография соҳасида чегаралаб қўйишни ёқтирмайман, шунинг учун менинг суратларимда одамларни ҳам, архитектурани ҳам, тасодифий воқеаларни ҳам кўриш мумкин.

Кўча фотосуратлари жанрига секин-аста киришиб кетдим. У менга овни эслатади, бу овда ўлжа – такрорлаб бўлмайдиган ноёб кадр.

Фотография соҳасидаги ривожланишимни ишларимнинг National Geographic, LensWork, Eyemazing каби йирик журналлар муқовасида чоп этилишида кўряпман.
реклама
реклама
Автомобиль эгалари
BMW E36
Instagram
Оқ ВАЗ-2101 «Жигули» эгаси
Instagram
Яшил ВАЗ-2106 «Жигули» эгаси
Instagram
Porsche 924 эгаси
Instagram
Metronoise
Фотосуратлар муаллифи
Instagram
Фотосуратлар муаллифи Дамир Бакиров.

«Газета.uz» интернет-нашрига жойлаштирилган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қизиқарли нарсаларни биласизми, уларни бошқалар билан бўлишишни хоҳлайсизми? Ўз ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг