Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда фуқаро О.Д. «М.И.» МЧЖ раҳбари М.га банк муассасасидан 400 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиб беришда амалий ёрдам беришни ваъда қилгани аниқланди.

Бунинг учун фуқаро Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сектори етакчи мутахассиси сифатида хизмат мавқеидан фойдаланган.

Шундан сўнг, кредит олиб бериш эвазига қўлга киритган 3000 АҚШ долларини қайтариб берган. Ушбу ҳолат процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Бунга Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.