Mercedes`дан Cadillac`гача: амалдорлар қандай машинада юришади?

«Газета.uz» йирик вазирлик ва идораларнинг хизмат автомашиналари паркини таҳлил қилиб, мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари қандай автомобиллардан фойдаланишини аниқлади. Вазирлар орасида Mercedes-Benz, уларнинг ўринбосарлари орасида эса Malibu ва Captiva энг оммабоп автомобиль бўлиб чиқди. Ҳокимлар энг кўп Toyota автомобилларида юришар экан.

Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкум афв этилди

Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди.

Президент Конституцияга қатор ўзгартишлар киритишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида асосий қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. У инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизим самарасини ошириш мақсадида Конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари ҳам ўз аксини топиши кераклигини таъкидлади.

Деновдаги портлаш оқибатида 9 киши жароҳатланиб, икки киши ҳалок бўлди

Эрта тонгда Сурхондарёдаги «Инденим» савдо мажмуасида чақнаш содир бўлди. Ҳодиса вақтида бино ичида бўлган 9 киши жароҳат олган, 2 киши вафот этган. Воқеа жойида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.

АҚШ сенаторлари Давлат департаменти ва президентни Ўзбекистонга босим ўтказишга чақирди

АҚШ сенаторлар гуруҳи Оқ уй ва Давлат департаментини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сабабли Ўзбекистонга босим ўтказишга чақирди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар сустлашган, мамлакатда эркин сўз ҳуқуқи чекланмоқда. ОАВ фаолиятида ҳам муаммолар кузатилмоқда.

Тарбиркорга $400 минг кредит олиб беришни ваъда қилган ССП ходимига жиноят иши очилди

Савдо-саноат палатасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ходими тарбиркорга 400 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг долларни қўлга киритгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Зангиота 1-сон шифохонасида 11 ойда 422 нафар чақалоқ дунёга келган

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова йил давомида марказда 422 нафар чақалоқ дунёга келганини маълум қилди. Ҳозирги кунда яна 64 нафар ҳомиладор аёл даволанмоқда, уларнинг 3 нафари реанимация бўлимида. Қолаверса, шифохонада 7 нафар чақалоқ ва 18 ёшгача бўлган 97 нафар бола даво муолажаларини олмоқда.

«Қўйлиқ» бозори йўл ўтказгичи кенгайтирилиши туфайли бошқа жойга кўчирилади

Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдонларини бошқа жойга кўчириш режалаштирилмоқда. Бу мазкур ҳудуддаги автомобиль йўлининг кенгайтирилиши билан боғлиқ. Фото.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ваколатлари кенгаяди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги ваколатлар берилди. Эндиликда агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни олиши ва жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа чораларни кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиши мумкин.

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида рейслар кечиктирилди

7 декабрь куни тонгда Урганч ва Андижон аэропортларида ёмон об-ҳаво натижасида самолётлар учиш ва қўнишни амалга ошира олмади. «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Москвадан учган рейси Нукусдаги захира аэродромга қўнишга мажбур бўлди.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитининг бошланғич бадали тўлаб берилади

Ҳукумат қарори билан уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй билан таъминлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадали тўлаб берилади. Шунингдек, улар вақтинча ижтимоий уйларга ижарага қўйилиши ҳам мумкин. Имконияти чекланган шахсларга эса биринчи қаватдаги уйлар ижарага берилади.

Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга аҳлоқ тузатиш ишлари тайинланди

Суд метро вагонида 13 ёшли қизга ножўя ҳаракатлар қилган шахсни айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Банк карталаридан пул ечиб олиниш сабаблари ўрганилмоқда

Декабрь бошида айрим банк карталари эгалари маблағлари улар рухсатисиз ечиб олинаётганидан шикоят қилдилар. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб мижозларни хабардор қилмасдан ва улар билан келишмасдан пуллар ечиб олинаётганини аниқлаштирмоқда.

«Афғонистондаги вазиятда қуруқ сўздан амалий ишларга ўтиш вақти келди» — Абдулазиз Камилов

Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади, дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

Бойсун тумани ҳокимлиги 398 млн сўмга Trailblazer харид қилди

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокими фармойиши билан техник носоз Captiva-2 хизмат автомобили бепул тарзда туман прокуратурасига ўтказилди. Шундан сўнг, ҳокимлик 398 млн сўмлик Trailblazer машинасини харид қилиш учун шартнома тузган. Бироқ, ҳукумат қарори билан туман ҳокимларига 270 млн сўмгача бўлган хизмат автомобилини харид қилишга рухсат этилган.

Қорақалпоғистон ҳудудида янги қуш тури — чўл буқаси аниқланди

Қорақалпоғистонда Республикасида шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида баҳорги мониторинг чоғида янги қуш тури — чўл буқаси топилди. Ушбу қуш Энергетика вазирлиги лойиҳаларининг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш жараёнида аниқланган.

Хитой компанияси Фарғонада технопарк ва қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда

Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Технопаркда дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари, қолаверса, юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш мақсад қилинган.

АҚШ инсон ҳуқуқлари бузилаётгани туфайли Пекиндаги Олимпиадага дипломатик бойкот эълон қилди

АҚШ ҳукумати инсон ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган Олимпиадага дипломатик бойкот эълон қилди. Хитой бунга жавобан Америка вакилларининг Олимпиадада бўлмаслиги «ҳеч кимни хавотирга солмаслигини» таъкидлади.

Йил бошидан бери шаҳарлараро автобусларда йўлкира нархи 9,4 фоизга ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 фоизга ошди. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 9,4 фоизга қимматлашган.