Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида Термиз муҳандислик-технология институти ташкил этилади. Ўзбекистон президенти 3 декабрда тегишли қарорни имзолади.

Филиал талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича институтда ўқишни давом эттиради ҳамда уларга ўқиш якуни бўйича институт дипломи берилади;

Маҳаллий ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, геология ва кончилик тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меҳнат бозорида рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни, шунингдек, замонавий технологиялар бўйича чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш институт фаолиятининг асосий йўналишларидан этиб белгиланди.

Институтда амалий илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базаси шакллантирилиб, илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланади ҳамда ўқув ваилмий лойиҳаларни амалга оширилади.

Шунинглек, амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга оширишни йўлга қўйиш, тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, шунингдек, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун грантлар жалб этиш режалаштирилмоқда.