Россия Давлат Думаси депутати, «Справедливая Россия» партияси фракцияси раҳбари Сергей Миронов Марказий Осиё давлатлари билан вақтинчалик виза режимини жорий этишни таклиф қилди. Унинг фикрлари Telegram-каналида эълон қилинди.

«Бу ерда гап фақат меҳнат миграцияси криминоген омилларни беқарорлаштирганида эмас. Биз Россияга коронавируснинг янги штаммлари кириб келиши эҳтимолини максимал равишда камайтиришимиз ҳам керак. Учинчи ва асосий сабаб: биз иқтисодиётимизни тўхтатаётган архон меҳнатдан уни ҳимоя қилишимиз керак», — деб ёзди россиялик сиёсатчи.

Давлат Думаси депутатининг фикрича, арзон меҳнат бизнесни айнитади, ойликларни ошириш, ишчиларни қайта ўқитиш ва техникаларни янгилашдан иқтисод қилишга имкон яратади.

«Москва ҳукумати мазкур муаммо тўғри йўлга солди: қурилишда икки-уч баравар кам одам ишлаши керак, улар икки-уч баравар тезроқ қуриши ва уч баравар кўпроқ даромад кўриши керак. Бу ёндашув бошқа ҳудудларга ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам тарқалиши керак, шу боисдан миграция сиёсати кучайтилиши лозим», — деб ёзди у.