Ўзбекистонда 5 гигабайтлик файл ўртача 6,64 Мбит/с тезликда юклаб олинади. Бу ҳақда Британиянинг телекоммуникация хизматлари провайдерларини таққослашга ихтисослашган Cable.co.uk нашри ҳисоботида маълум бўлди, дея хабар қилди Repost.uz. Мамлакат 224 давлат орасида 166-ўринни эгаллади.

МДҲ давлатлари орасида 66-ўринни эгаллаган Россия энг яхши кўрсаткични кўрсатмоқда, ундан кейин Украина (77-ўрин) ва Беларус (92-ўрин).

Рейтингга кўра, Туркманистон интернет тезлиги бўйича охирги ўринни эгаллади. У охирги 224-қаторни олди. Туркманистонда беш гигабайтлик файлни юклаб олиш учун 22 соат 34 дақиқадан кўпроқ вақт кетади.

Маълум қилинишича, 2017 йилда Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 189 давлат орасида 178-ўринни эгаллаган. 2018 йилда мамлакат рейтингда бироз юқорига кўтарилиб, 200 мамлакат ичида 184-ўринни эгаллади.

2019 йилда мамлакатда интернет сифати яна яхшиланди ва бунинг натижасида Ўзбекистон 207 давлат орасида 181-ўринни эгаллади. Ўтган йили мамлакат 221 давлат орасида 200-ўринни эгаллаган эди.