3 декабрь — «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан 5 декабрда Карлар маданият саройида «Ўзбекистоннинг оилавий анъаналари» номли комик спектакль бўлиб ўтди. Спектакль эшитишида нуқсони бўлган актёрлар томонидан ижро этилиб, имо-ишора тилининг экспрессивлигини очиб беришни мақсад қилган.

Спектаклни томоша қилган ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде Ўзбекистон карлар жамияти раҳбари, саҳна актёрлари ва жамият фаоллари билан учрашиб, ўз таасуротлари билан бўлишди.

«Истеъдоднинг ҳеч қандай тўсиқлари йўқ ва ногиронлар учун тўсиқларни биз бошда ўйлаб топганмиз, уларни енгиш жуда осон: сиз турли хил шароитларда турли одамлар нимага дуч келишларини ҳис қилишингиз керак. Шу пайтгача тадбирларда сурдотаржимон имо-ишорада таржима қилганига гувоҳ бўлганман, бугун эса, эҳтимол, залда ягона бўлса ҳам, энг иқтидорлиларни яқинроқ билиш учун менга таржима керак эди. Менинг имкониятларим кўпчиликка нисбатан чекланган эди, лекин мени очиқ меҳр ва табассум билан қабул қилишди. Биз турлимиз, лекин биз тенгмиз ва бугун мен ўзимни ортиқча инсон сифатида ҳис қилмадим. Улар жамиятдан худди шундай муносабатни кутишади», — деди Мунир Маммадзаде.

Фотосуратчи Шерзод Мадумаров ушбу тадбирдан фоторепортажини «Газета.uz» билан бўлишди.


Фото: Шерзод Мадумаров.