Россияда 2 кишида коронавируснинг омикрон штамми аниқланди

Россияга Жанубий Африкадан келган икки кишида COVID-19'нинг омикрон штамми аниқланди, деб хабар берди Медуза.

«Карантин биносига жойлаштирилган куни ПЗР-тести ижобий чиққан икки беморда „Роспотребнадзор“ Марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган геном бўйича секвенлаш натижасида омикрон штамми аниқланди», — дейилади хабарда.

Маълумотлариа кўра, Россияга Жанубий Африка ва қўшни давлатлардан келган 10 кишида коронавирус аниқланган, аммо уларда айнан қандай штамм борлиги ҳозирда текширилмоқда. Ташриф буюрувчиларнинг барчаси карантиндан ўтиш учун мўлжалланган бинога юборилган.


Ҳиндистонда ҳарбийлар 14 нафар тинч аҳолини ўлдирди

Нагаланд штатида Ҳиндистон кучлари ишчилар гуруҳини жангарилар деб адаштириб, ўт очиши оқибатида камида 14 нафар тинч аҳоли ва хавфсизлик кучларининг бир ходими ҳалок бўлди.

Нью-Деҳлида жойлашган Федерал мудофаа вазирлиги расмийсининг айтишича, ҳодиса ва зўравонликларда ўндан ортиқ тинч аҳоли ва хавфсизлик кучларининг баъзи аъзолари ҳам яраланган. Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ тинч аҳоли ўлими ҳақидаги хабардан қайғуда эканини айтди. Нагаленд бош вазири воқеа юзасидан текширув олиб борилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилишини айтди. У ушбу ҳодисани разведкадаги муваффақиятсизлик деб атади — Reuters.


Брюсселда намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлланди

Брюсселда коронавирус чекловларига қарши намойишчиларни тарқатиш учун полиция сув пуркагичлари ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Минглаб одамлар 3 декабрь куни эълон қилинган янги чораларга норозилик билдиришди.

Намойишчилар Европа Иттифоқи бош қароргоҳи томон йўл олди. Баъзиларида вакцинани танқид қилган ва мажбурий эмлашга қарши шиорлар бор эди. Одамлар «Озодлик! Озодлик!» ва «Озодлигимиз, ҳуқуқларимиз ва фарзандларимиз учун бирлашамиз» деб ёзилган баннерларни кўтариб олдилар, деб хабар беради Коммерсантъ.

Намойишчиларнинг асосий қисми — 100 га яқин киши махсус кучлар баррикадасига тўқнашган вақтда аллақачон тарқалиб бўлган. Полиция билан қисқа тўқнашувдан сўнг, намойишчилар уларга қарата ахлат ва бошқа нарсаларни, шу жумладан велосипедларни улоқтирди. Полиция оломонни тарқатиш учун сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.


Украина Россиянинг Smartavia авиакомпаниясининг 13 самолётини Қримга учаётгани учун сиртдан қўлга олди

Украина суди Қримгага парвозларни амалга ошираётган Россиянинг Smartavia авиакомпаниясининг 13 та самолётини сиртдан ҳибсга олди. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизматига таяниб ТАСС хабар берди.

Махфий хизматнинг аниқлик киритишича, самолётлар ҳибсга олиниши Украина ҳудудига кириш ва чиқиш тартибини бузиш моддаси бўйича амалга оширилган.

Ҳозирда 249 та самолёт худди шундай санкцияларга дучор бўлмоқда.


Шанхайда пичоқ билан қуролланган шахс 9 кишини жароҳатлади

Шанхайда пичоқ билан қуролланган эркак тўққиз кишини, жумладан, икки полициячини яралади, дея хабар берди РИА Новости.

«Пудун тумани жамоат хавфсизлиги бюросига 2021 йил 6 декабрь куни соат 14:33 да Бошань кўчасида пичоқ билан қуролланган шахс бир кишини яралагани ҳақида хабар келди», — дейилади хабарда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тезда воқеа жойига етиб боришди ва гумондор — 26 ёшли Лю исмли эркакни ушлашга муваффақ бўлди.