«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда мол гўштидан тайёрласа бўладиган бир қанча ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Сацебели қайласида пиширилган мол гўшти


Ушбу рецепт учун ҳар қандай гўштдан фойдаланишингиз мумкин — мол гўшти, қўй ва ҳатто товуқ гўшти. Мазкур таомнинг асосий таркиби сацебели қайласидир, у гўштни мазали, серсув ва юмшоқ қилади.

Саримсоқпиёз ва картошка билан пиширилган мол гўштидан антиқа таом


Кутилмаган меҳмонлар ташриф буюрганда, шунингдек таом тайёрлаш учун кўп вақтингиз бўлмаса, ушбу тезпишар таом рецепти сизнинг кўмакчингизга айланади.

Мол гўштидан тайёрланган чашушули


Чашушули — грузинча миллий таомлардан бири бўлиб, мол гўшти помидорли қайла билан бирга паст оловда димлаб пиширилади. Бу таомни тайёрлаш жуда осон бўлиб, унга сув солинмайди, бу эса ўз навбатида барча масаллиқларнинг ўз таъмини ёрқинроқ очиб беришига сабаб бўлади.

Осиёча усулда пиширилган гўшт ва брокколи


Бундай усулда пиширилган таом гўшти юмшоқ, таъми ҳам ажойиб, брокколи карами эса қарсилдоқ бўлиб, барча витаминларини сақлаб қолади.

Пиёз ва булғор қалампири билан димлаб пиширилган гўштли таом


Бу рецептда сизлар идеал мазага эга гўштли таом тайёрлаш сири билан танишасиз. У жуда юмшоқ ва нафис бўлиб пишади. Ёнига гарнир сифатида қайнатилган гуруч пиширсангиз ҳам бўлади.

Помидорли қайлада пиширилган мол гўшти


Ушбу таомни тайёрлаш учун бир хил ўлчамдаги янги мол гўшти қовурғасидан фойдаланинг. Мазкур таомнинг тайёрланиши осон, лекин узоқ вақт талаб қилади. Аммо у кутишингизга арзийди.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15