Замонавий «дубляж қироли», ўзининг ширали овози билан киномухлислар меҳрини қозонган Санжар Саъдуллаев 4 декабрь куни 67 ёшда вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.

Санжар Саъдуллаев 1954 йил 10 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Тошкент давлат театр ва санъат олийгоҳининг «Драма ва кино актёри» бўлимини тамомлаган.

У дубляждаги фаолияти давомида юзлаб филм ва сериалларга овоз берган.