Бишкекда мухолифатчи партия етакчисига ҳужум уюштирилди

Чоршанба куни Қирғизистон пойтахтида мухолифатдаги «Ата-Мекен» (Ватан) партияси етакчиси Омурбек Текебаевга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.

«Бир неча ниқобли киши шаҳар марказида Текебаевга ҳужум қилиб, кўзойнагини синдириб, телефонини тортиб олди», — деди партия вакили. Унинг сўзларига кўра, сиёсатчи жиддий жароҳат олмаган. Текебаевнинг ўзи ҳужумни сиёсий фаолияти билан боғлаган.

«Мамлакатда норозиликни йўқ қилишга ҳаракат қилинмоқда», — деди у журналистларга.


АҚШда мактабда содир бўлган отишмада уч ўқувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Мичиган штатидаги Оксфорд қишлоғида жойлашган мактабда отишма юз берди, мактабнинг уч нафар ўқувчиси ҳалок бўлди, деди Окленд округи шерифи ўринбосари Майк Маккейб. Бу ҳақда Коммерсантъ хабар берди.

Хабарга кўра, яна саккиз киши, жумладан, ўқитувчилардан бири ҳам жароҳатланган. Гумонланувчи сифатида 15 ёшли ўқувчи ҳибсга олинган. Жаноб Маккейбнинг сўзларига кўра, у сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланган. Гумонланувчи ярим автоматик милтиқ билан қуроллангани айтилди . Қайд этилишича, гумонланувчи жабрланмаган.


Москва COVID-19'га қарши курашда инновациялар бўйича Европада биринчи ўринни эгаллади

StartupBlink тадқиқот агентлиги COVID-19'га қарши курашда ёрдам берадиган инновациялар учун шаҳарлар рейтингини тузди. Москва дунёда учинчи ва Tвропа шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади. «Дунё мегаполислари орасида Россия пойтахти Сан-Франсиско ва Нью-Йоркдан кейин учинчи ўринда туради. Кучли бешликка Бостон ва Лондон якун ясади», — дейилади Москва мерияси сайтида — Коммерсантъ.


Нур-Султонда олти нафар Ўзбекистон фуқаросини қулликка сотган шахс қўлга олинди

Нур-Султан шаҳрида одам савдоси учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар бермоқда BaigeNews.kz.

Эркак халқаро қидирувда бўлган. 2014 йилда у олти нафар фуқарони Қозоғистонда юқори маошли ишга жойлаштиришини ваъда қилиб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетган. Олмаотада у ватандошларининг паспортларини олиб, бошқа шахсга топширган. Етти ой давомида эркаклар оғир шароитларда ишлашга мажбур бўлган. У 2015 йилда Ўзбекистонда одам савдоси айби билан беш йилга озодликдан маҳрум этилган.


Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев тасвирланган янги банкноталар муомалага чиқарилади

Қозоғистонда Миллий банк томонидан давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Нурсултон Назарбоев сурати туширилган, номинал қиймати 20 минг тенге бўлган банкноталарни муомалага чиқаради. Шу билан бирга, 2015 йил намунасидаги номинал қиймати ушбу миқдорда бўлган тўлов воситалари ҳам қонуний бўлиб қолади. Пуллар декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида муомалага чиқарилади.