Тошкент шаҳрида йўл ҳақи 3000 сўм бўлган янги экспресс автобус йўналишини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар транспорт бошқармасига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 20,5 км масофалик ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.


Бунда автобуслар Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Аҳмад Дониш кўчалари орқали Тошкент халқа автомобиль йўлида жойлашган Учқаҳрамон бозори яқинидан қайрилиб, Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ҳаракатланади.