Тошкентда қурилган янги Маkro дистрибьюторлик марказида 4000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар сақланади ва унинг умумий майдони 8500 квадрат метрни ташкил этади. Логистикани автоматлаштириш тизимини жорий этиш бўйича шартнома Россиянинг Axelot компанияси билан тузилган.

«Пудратчини танлашда биз компаниянинг беками-кўст мавқеини, шунингдек, Россия ва хорижда, жумладан, Ўзбекистонда муваффақиятли амалга оширилган кўплаб лойиҳаларини ҳисобга олдик. Ўзбекистон қонунчилигини, бизнес юритиш ва маҳаллий логистиканинг ўзига хос жиҳатларини билганлигимиз сабабли биз қисқа вақт ичида ишни бошлай олдик», — дея таъкидлади Александр Борзов, Макро компаниясининг Supply chain and Warehouse департменти директори.

Катта лойиҳани амалга ошириш жараёни пандемия билан боғлиқ қаттиқ чекловлар даврига тўғри келди. Чегараларнинг ёпилиши ва рейсларнинг бекор қилиниши туфайли Axelot ходимлари лойиҳанинг бошланишида бу ерда бўла олишмади. Шу сабабли юзага келган барча муаммолар масофадан туриб ҳал қилинди. Карантин чоралари сал юмшатилганидан сўнг компания мутахассислари Тошкентга етиб келди ва янги логистика марказида зарур ишларни амалга оширди.


«Makro вакиллари билан биргаликда биз иш жадвалини мижоз ходимларининг иш куни давомидаги юкламаси ҳисобга олган ҳолда белгилашга қарор қилдик. Белгиланган вақт қисқа бўлгани туфайли иш кечки ва тунги пайтда, шунингдек, дам олиш ва байрам кунларида ҳам олиб борилди.

Компания пандемия даврида тармоқ супермаркетларини озиқ-овқат ва энг зарур маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш муҳимлигини англаб етди, шу боис биз барча ресурсларни сафарбар этдик. Юқори сифатли дастлабки тайёргарлик, ходимларнинг шижоати ва профессионаллиги бизга логистикани бошқариш тизимини биринчи уринишда ишга туширишга имкон берди", — деди Axelot савдо бўлими бошлиғи Сергей Кондрашев.

Омборлар ҳисобтизимини ERP билан интеграция қилиш мижознинг ресурсларини жалб қилмаган ҳолда амалга оширилди. Натижада омбор логистикаси билан боғлиқ барча ахборот оқимлари самарали ташкил этилди. Бу компаниянинг барча бизнес жараёнларининг очиқлигини ва барқарорлигини таъминлади.

«Axelot компаниясининг WMS дастурини жорий этиш ва уни ERP билан интеграция қилиш реал вақт режимида тарқатиш марказининг ишини кузатиш ва барча логистика жараёнларини кузатиш мумкин бўлган ягона ахборот маконини яратиш имконини берди. Янги автоматлаштириш тизими ёрдамида биз инсон омили туфайли юзага келадиган хатолар сонини камайтиришга, сифатни яхшилашга ва буюртмани қабул қилиш жараёни вақтини қисқартиришга эришдик.

Омбор қолдиқлари бўйича долзарб маълумотларни онлайн тарзда етказиш самарали режалаштириш ва тезкор таҳрирлар киритиш имконини беради. Раҳбарият эришилган афзаллик ва имкониятларни юқори баҳолади. Компания Axelot билан янги, асосий фаолият кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва линия ходимларини рағбатлантириш билан боғлиқ жараёнларни автоматлаштириш тизимини жорий қилиш бўйича қўшма лойиҳани ишга тушириш имкониятини кўриб чиқмоқда", — деди Александр Борзов лойиҳа ва Axelot билан келгусидаги ҳамкорлик режалари ҳақида фикр билдириб.

Axelot компаниясининг ERP билан интеграциялашган WMS тизимидан фойдаланиш орқали Мakro Ўзбекистонда автоматлаштирилган омбор логистикаси мавжуд бўлган ритейлерга айланди.

Янги технологиялардан фойдаланиш ва янги дистрибьюторлик марказининг қурилиши компаниянинг иқтисодий кўрсаткичларини кўтаришга ва бозордаги ўрнини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.