Қашқадарёда ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб қидирувда бўлган шахс «Хавфсиз ҳудуд» тадбирлари давомида қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 23 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Қайд этилишича, 1993 й.т. Ш. Ш. Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми (Босқинчилик) ва 25, 97-моддаси 2-қисми «в,д,ж,н,о,п» бандларида (Қасддан одам ўлдириш айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; ўта шафқатсизлик билан; киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида; бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда) кўрсатилган жиноятни содир этиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. У 2020 йилнинг сентябрь ойидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлганлиги айтилди.

«Ушланган вақтида фуқаро Ш. Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган», — дейилади хабарда.

Ҳозирда фуқарога нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиб, унга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилган.