Тошкент вилоятида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланиб, ўрнига дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилади. Бу «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида амалга оширилади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, вилоят ҳокимлиги биносига ёндош ҳудудда жойлашган «Амфитеатр» биносини қайта таъмирлаш ҳамда атрофида кўнгилочар масканларни ташкил этиш кўзда тутилган.


Мазкур лойиҳанинг ишга тушиш вақти 2022 йилга мўлжалланган. Боғ ва «Амфитеатр» биноси тўлиқ фойдаланишга топширилгач 150 та иш ўрни яратилади, дейилади хабарда.

Август ойида Косон тумани ҳокимлиги панжаралари ўша пайтдаги Қашқардаё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев (ҳозирда Тошкент вилояти ҳокими) танқидидан сўнг олиб ташланган эди. Туман маъмурияти фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва ошкораликка доим амал қилиниши, ҳокимлик халқ билан ўртадаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш тарафдори эканини маълум қилган эди.