Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича янги дастури имзоланди

Тошкентда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ўртасида 2022−2025 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастури имзоланди. Дастурнинг бюджети 90 млн долларни ташкил этади.

Рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати кенгайтирилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини бекор қилиб, уни янгилаш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга мувофиқ, рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати кенгайтирилмоқда.

Фарғонада 86 млн сўмлик пиротехника воситалари савдоси тўхтатилди

Фарғона вилоятида Nexia автомашинасида 25 млн 200 минг сўмлик пиротехника воситалари аниқланди. Яна бир ҳолатда 61 млн 240 минг сўмлик пиротехника воситалари ушлаб қолинди.

Тошкентда 12 гектар ерни 1,5 млн доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири 2 нафар шериги билан бошқа фуқарога 12 гектар ерни 1 млн 560 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлганида ушланди. Шунингдек, банк ходими пойтахтдан фуқарога уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига 2000 доллар олганида қўлга олинди.

Пойтахтда ўқувчиларнинг сумкалари Миллий гвардия томонидан текширилгани бўйича изоҳ берилди

Миллий гвардия ахборот хизмати Тошкентнинг Яккасарой туманида Миллий гвардия ходимлари пиротехника воситаларини яширган мактаб ўқувчиларининг сумкасидан уларни олиб қўйганини маълум қилди. Вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари воқеа ҳақида зудлик билан хабардор қилинганлиги айтилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланди. Ўрнига дарахтлар экилади

Тошкент вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланди. Уларнинг ўрнига дарахт кўчатлари экилади.

МИБ 3000 нафардан кўпроқ қарздорни қидирмоқда. Уларнинг мингдан ортиғи хорижда

Мажбурий ижро бюроси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли қидирувга берилган 7 800 дан ортиқ фуқародан 4 500 нафардан кўпроғи топилган, 3 264 нафар фуқаро қидирилмоқда. Ушбу шахсларнинг 2 149 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 1 115 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган. Шунингдек, қидирув эълон қилинган 4 222 та автотранспорт воситаларининг 3 073 таси топилган.

Октябрь ойида 55 та электромобиль импорт қилинган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга хориждан 55 та электромобиль импорт қилинган. Ушбу харид учун Ўзбекистон 1,5 млн доллар сарфлаган.

Қашқадарёда қотиллик қилиб, қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида ушланди

Қашқадарёда қотиллик содир этиб, 2020 йилнинг сентябрь ойидан қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан юритилган қидирув иши тугатилган.

Ўзбекистон Жаҳон божхона ташкилоти билан рақамлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда

Ўзбекистон президенти ва Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби ўртасидаги учрашувда коррупция, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш соҳасида рақамлаштириш мавзулари муҳокама қилинди. Халқаро стандартларни жорий этиш, божхона постларини модернизация қилиш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк» акцияларини сотиб олди

«Капиталбанк» акциядорлик жамияти банки 215,3 млрд сўмлик акцилари эмиссиясини жойлаштирди. Ушбу акцияларни Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси шўба корхонаси бўлган «Телекоминвест» МЧЖ харид қилди.

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлимида гумон қилинган аёл қамалди

Асакада 2020 йилнинг июнида 9 ёшли қизалоқни ўлдиришда гумонланган қўшни аёл айбдор деб топилиб, 12 йил 4 ой 24 кун озодликдан маҳрум қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхободга боради.

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладорлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Халқ таълими вазири Жомбойдаги мактаб ўқувчиларини вақтинча бошқа бинога кўчириш бўйича топшириқ берди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов жума куни тунда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги ўқувчилар сиғими 2 коэффицентдан ошиб кетган 28 умумтаълим мактабига борди. У қишки мавсумда ўқувчиларнинг муносиб шароитларда таълим олишини таъминлаш учун яқин ҳудудда жойлашган касб-ҳунар коллежига қисқа муддатда кўчириш чорасини кўришни сўради.

Австриядан Ўзбекистонга 150 минг доза вакцина жўнатилди

Австриядан Ўзбекистонга COVID-19'га қарши курашни қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 минг доза «AstraZeneca» вакцинаси жўнатилди. Қайд этилишича, ушбу жўнатма Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.

«Ўзбекнефтегаз»га тегишли АЁҚШларда Аи-80 маркали бензин нархи туширилади

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 26 ноябрь куни соат 20:30дан бошлаб Аи-80 маркадаги бензиннинг 1 литри 6890 сўмдан сотувга чиқарилади. Қайд этилишича, республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.