Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 29 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 19,46 сўмга кўтарилди ва 10 777,04 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 66,04 сўмга кўтарилди ва 12 140,34 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 2,13 сўмга пасайди ва 142,21 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,72 сўмга пасайиб, 10 745,40 сўмни ташкил қилганди.