Санкт-Петербургдан Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрига йўл олган «Аэрофлот» компанияси самолёти бортида туғруқ туфайли Нижний Новгород аэропортига қўнди. Болани стюардессалар қабул қилди, деб хабар берди ТАСС агентлигига вилоят фавқулодда хизматларидаги манба.

«Самолёт командири бортда туғилиш ҳақида эълон қилган, Нижний Новгородгача боришга қарор қилинган. Чақалоқ туғилди, стюардессалар болани қабул қилишган. Қўниш ҳам муваффақиятли ўтди», — деди манба.

Август ойида афғонистонлик ҳомиладор аёл Ўзбекистон орқали эвакуация вақтида Тошкентдаги туғруқхонада ўғил фарзандни дунёга келтирган эди.