Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 25 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 19,72 сўмга пасайди ва 10 745,40 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 78,09 сўмга пасайди ва 12 043,44 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,23 сўмга кўтарилди ва 143,95 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,09 сўмга кўтарилиб, 10 765,12 сўмни ташкил этганди.