Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида маркетплейс — сотувчилар ва харидорлар билан алоқа қилишнинг қулай маконидир. Лекин мамлакатда ҳамма нарса ишлаб кетиши учун, шунчаки янги ғояни ўзлаштириш етарли эмас, уни мослаштириш ҳам лозим. Айнан шу сабабдан Sello компанияси Ўзбекистон бозорига мос келадиган логистика тизимини ишлаб чиқди.

Маркетплейс нима ва унинг афзалликлари

«Маркетплейс» сўзи «савдо майдончаси» деб таржима қилинади. Ушбу савдо майдончасига мерчантлар — бошқача қилиб айтганда «савдогарлар» — ўз маҳсулотларини жойлаштирадилар, харидорлар эса сотиб олишади. Маркетплейс ва интернет-дўконлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, маркетплейсда бир вақтнинг ўзида кўплаб турли хил мерчантлар ўз маҳсулотларини сотувга қўйишлари мумкин.


Sello маркетплейсига кириб, сиз бирон бир маҳсулотни харид қилмоқчи бўлганингизда турли мерчантлардан бир нечта таклифларни кўриб, ўзингизга маъқул бўлган маҳсулотни танлашингиз мумкин. Бу харидорга нарх тоифаларини солиштириш, мерчантларнинг рейтингларини кўриш ва бошқа мижозларнинг қолдирган фикрларини ўқишга имкон яратади.

Sello ва онлайн-дўконлар ўртасидаги фарқ ҳақида

Онлайн-дўкон, одатда, маҳсулотни сотишнинг тор мақсадли сегменти ҳисобланади. Маркетплейсда эса сиз кундалик ҳаёт учун керак бўлган ҳамма нарсани сотиб олишингиз мумкин. Sello компанияси сентябрда ўз фаолиятини бошлади. Бугунги кунда sello.uz сайтида 15 тоифадаги 10 мингдан ортиқ маҳсулотлар мавжуд. Компания 50 дан ортиқ мерчантлар билан ҳамкорлик қилади.

«Яқин орадаги вазифаларимиздан бири — 2022 йилнинг биринчи чорагигача 100 мингдан ортиқ маҳсулотларни тақдим этиш, кейинги йил охиригача эса шу кўрсаткични 600 минггача ошириш. Маҳаллий бозорда таклифлар етарли бўлмаслиги мумкин, аммо бунинг учун биз хорижий бозорлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқяпмиз. Бунинг натижасида, мижозларимиз хорижий мамлакатлардан келган маҳсулотларни веб-сайтимиздан харид қилиш имкониятига эга бўладилар», — дейди Искандар Юсупов.


Sello`да буюртма берсангиз, товар учун тўловни у манзилингизга етказиб берилганда ёки sello.uz веб-сайтининг ўзида амалга оширишингиз мумкин. Агар маҳсулот сизга мос келмаса, сиз уни осон қайтаришингиз мумкин. Аммо агар сиз тўловни олдиндан амалга оширган бўлсангиз, Sello уч кун ичида пулингизни қайтариб беради.

Тегишли тоифадаги маҳсулотлар 10 кун ичида қайтарилиши мумкин. Агар маҳсулот шикастланган ва ишлаб чиқариш «браки» бўлса, у ҳолда мерчант ушбу маҳсулотни текшириши шарт. Нуқсон аниқланган тақдирда, харидор ўз пулини қайтариш ёки эвазига шунга ўхшаш маҳсулотни олиш ҳуқуқига эга.

Sello Logistics қандай ишлайди

Sello`нинг ўз экотизими бор. Уни такомиллаштириш учун компания тинмай меҳнат қилиб келмоқда. Биринчи қисм — Sello Logistics. Sello`нинг Тошкентда 8 та буюртмаларни топшириш пунктлари (БТП) мавжуд бўлиб, харидор буюртма берган маҳсулотини ушбу пунктлардан олиб кетиши мумкин. 2021 йил охиригача Тошкентда яна 2 та шундай пункт ташкил қилинади. Ҳозирги пайтда Фарғона ва Андижон вилоятларида 4 тадан, Наманган вилоятида эса 3 та БТПлар фаолият юритмоқда.

Маҳсулотлар БТПга келганда, харидор бу ҳақда махфий код билан SMS-хабар олади. Ушбу коддан харидор буюртмани қабул қилишда калит сифатида фойдаланади. Шундай қилиб, харидорнинг ҳар қандай оила аъзоси ёки дўстлари код ёрдамида маҳсулотни олишлари мумкин. Агар мазкур код бошқаларнинг қўлига тушса, харидор алоқа марказига қўнғироқ қилиб, маҳсулотларни етказиб беришни тўхтатиб туришни сўраши ёки ўз шахсий кабинетида буни ўзи амалга ошириши мумкин.


Тошкент ичида буюртмалар кўпи билан 24 соат ичида етказиб берилади.

Агар харидор бир нечта мерчантлардан буюртма берган бўлса, Sello`нинг вазифаси — барча буюртмаларни тўплаш ва уларни битта қутига жойлаштириш. Бунинг учун тақсимлаш маркази бор. Мазкур қутилар харидорга энг яқин бўлган БТПга ёки унинг манзилига етказилади. БТПлар бутун шаҳар бўйлаб метрога яқин жойларда жойлашган.

«Биз мерчантларнинг маҳсулотларини сотиш учун уларни омборхоналаримизда сақламаймиз. Буюртма қабул қилиниши билан мерчантлар буни 30 дақиқа ичида шахсий кабинетда тасдиқлайдилар. Ва биз, ўз навбатида, буюртма қилинган товарларни 3 соат ичида тақсимлаш марказига олиб келамиз», — дейди Искандар Юсупов.

Кейинчалик, маршрутлар тузилади ва товарлар БТПга етказилади. Тошкентда Sello`га тегишли бўлган 10 дан ортиқ автомашиналар манзилларга буюртмаларни етказиб беради.

Лойиҳанинг иккинчи қисмини 2022 йил бошида бошлаш режалаштирилган. Бу вақтга келиб Sello Pay тизими йўлга қўйилади. Унга кўра маҳсулотлар учун тўловни бўлиб-бўлиб амалга ошириш мумкин бўлади. Ўзбекистон бўйлаб яна 20 дан ортиқ буюртмаларни топшириш пунктлари очиш режалаштирилган бўлиб, ҳар бир йирик шаҳарнинг ўз тақсимлаш марказлари бўлади. Мерчантлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятидан узоқ жойлашгани учун буюртма энг кўпи билан 72 соат ичида етказиб берилади.

Sello`даги сотувчилар учун ҳамкорлик шартлари

Sello.uz сайтида «Sello-да сотинг!» деган алоҳида бўлим мавжуд бўлиб, ўша ерда мерчантлар учун саҳифа бор. Сотувчи ушбу сайтда рўйхатдан ўтади, барча маълумотларни қолдириб, сотишга тайёр бўлган маҳсулот тоифаларини танлайди. Иш куни давомида Sello`нинг вакили у билан боғланади ва тегишли ҳужжатларни юборади.

Йил охиригача Sello`дан махсус таклиф амал қилмоқда: мерчантлар учун Sello 20 дан 100 тагача маҳсулот карточкаларини бепул тўлдириб беради. Етказиб бериш хизматларини Sello ўз бўйнига олади.


Ўзбекистон бозорида Sello истиқболлари

«Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантиришдан иборат, чунки келажак электрон тижорат қўлида. Бу вақт ва ресурсларни тежайди. Одамлар ишонадиган муносиб таклифлар етарлича бўлмаганлиги сабабли шу бизнесни ҳамкорларимиз билан ривожлантиришга қарор қилдик. Бизнинг тизимимиз оддий, қулай ва ишончли бўлиши керак деган хулосага келдик», — деди Искандар Юсупов.

«Sello — оддий, қулай ва ишончли».

Call-центр: (+998) 78−113−09−00.

Сайт: sello.uz
Instagram: @sello.uz
Facebook: fb.com/sello.uz
Telegram: t.me/sellouz

Реклама ҳуқуқлари асосида.