Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ тумани 23-мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш натижасига кўра, синф раҳбари томонидан ўқувчилар ҳақиқатдан ҳам 15 ноябрь куни дарс вақтида мактабнинг ҳовлисини ва ташқари ҳудудини мажбурий тарзда ишлатилганлиги аниқланган. Шунингдек, бу каби ҳолат ҳафтасига кўп маротаба такрорланиб келаётганлиги ўз тасдиғини топди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Вояга етмаганларнинг меҳнатидан маъмурий тарзда мажбурлаш йўли билан фойдаланганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, Жиноят кодексининг 148²-моддасига (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан қонуний чора кўриш учун, Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.