Миробод ва Яшнобод туманлари чегарасидаги «Кичик халқа автомобиль йўли» кўчасида кўприк қурилиши муносабати билан вақтинчалик кесиб қўйилган халқаловчи ер ости ўрта босимли Д — 530 мм газ қувурини қайта улаш ишлари режалаштирилгани сабабли айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар берди «Hududgaz Poytaxt» ГТФ.

Миробод тумани

22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача:

  • «Нукус» 1 тор кўчаси 1 -2 — 6 — 7 — 9 — 10 — 11 — 13 — 14 — 15 — уйлардаги 130 та хонадонларда;
  • «Қўшкўприк» кўчасида 28 та хонадонда;
  • «Фарғона йўли» кўчасидаги 15 та ерли хонадонлар;
  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Шарапова», «Темирйўлнон», «Шимолий вокзал» қозонхонаси, «Зехинур» ресторани, «Меҳригиё» МЧЖ,;
  • Абдулла Қодирий кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида;
  • «Ҳамал» кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Яшнобод тумани

22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача:

  • «Товарний двор» 13 А, «Энергомонтаж»; «Лак cолор синтез»; «Болалар театри»;
  • Фарғона йўли кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сергели тумани

Сергели тумани «Жунариқ кўчасида жойлашган паст босим Д — 76 мм газ қувурини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли 22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача:

  • «Жунариқ» маҳалласидаги 93 та ерли хонадонлар ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиҳаёт тумани

«Янги — Умид» маҳалласида жойлашган ўрта босим газ қувурини таъмирлаш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Янгиҳаёттумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган.

Шу сабабли 22 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача:

  • «Сергели» 5 — мавзедаги 35 та кўп қаватли уйлардаги 2240 та хонадонлар ҳамда 6 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Hududgaz Poytaxt» таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланишини таъкидлаб, вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўради.