19 ва 20 ноябрь кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Қорақалпоғистон ва бошқа вилоятлардаги 100 дан ортиқ замонавий ва тарихий бинолар кўк ранг билан ёритилди. Шу тариқа Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Жаҳон болалар кунида болалар ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи «Дунёни кўк рангга бўяб» глобал кампаниясига қўшилди.

Аввалроқ ЮНИСЕФ ва «Замин» халқаро жамоат фонди «Тўсиқлар» умуммиллий акцияси эълон қилингани ҳақида ёзган эдик. У бир йил давом этади ва одамларнинг, хусусан, ногирон болаларнинг асосий хизматлардан фойдаланишини осонлаштиришга қаратилган.

Суратлар «Замин» халқаро фонди ва ЮНИСЕФ томонидан тақдим этилган.