Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 22 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 26,77 сўмга пасайди ва 10 741,33 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 66,86 сўмга пасайди ва 12 136,63 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,24 сўмга пасайди ва 146,54 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,84 сўмга кўтарилиб, 10 768,10 сўмни ташкил қилганди.