Ҳукумат қарори билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram-канали хабар берди.
Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг ABITUR дастурига юборилади.
Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6−11-синфлардаги ёки 6−9-синфлар ва 1−2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.
Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:
- 86−100% учун — 5 баҳо;
- 71−85% — 4 баҳо;
- 56−70% — 3 баҳо ва 56%гача — 2 баҳо.
Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Февраль ойи аввалида «Газета.uz» ОТМга киришда мактаб битирувчиларининг баҳоларини ҳисобга олиш тартиби белгиланаётгани ҳақида ёзган эди.