Президент фармонига асосан, 17 ноябрь куни халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Саидов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Бир кун аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вазир лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллаган эди.

Бахтиёр Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У Хитойдаги элчи сифатида 2017 йил июндан бери ишлаб келаётган эди. У 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси, 2019 йилдан эса — Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимларида ҳам фаолият юритаётган эди.

Шу кунга қадар халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.