17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Энергетика вазирлиги магистрал ва тақсимловчи газ қувурлари ишида технологик режим бузилишларнинг олдини олиш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида кечки ва тунгги вақтлари оралиғида чекловлар жорий қилинишини айтиб ўтган.

«Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати «Газета.uz»га шохобчаларнинг ҳудудлар кесимидаги иш жадвалини тақдим этди:

Андижон вилоятида16:00дан 05:00га қадар
Жиззах вилоятида
17:00дан 23:00га қадар
Навоий вилоятида
19:00дан 06:00га қадар
Наманган вилоятида18:00дан 06:00га қадар
Самарқанд вилоятида
15:00дан 23:00га қадар
Сирдарё вилоятида
17:00дан 23:00га қадар
Сурхондарё вилоятида17:00дан 23:00га қадар
Тошкент вилоятида
16:00дан 22:00га қадар
Фарғона вилоятида
20:00дан 23:00га қадар