Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президети Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Акорда.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама кун тартибининг барча спектрлари бўйича янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Мулоқот вақтида Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига «амалий туртки бериш» мақсадида суҳбатдошлар жорий йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Шу муносабат билан икки давлат ҳукуматларига бўлажак олий даражадаги музокараларни юқори даражада ўтказишни таъминлаш топширилди, дейилади хабарда.