15 ноябрь куни тахминан соат 16:30 ларда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8000 доллар олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 минг доллар миқдоридаги порани олаётганида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Сентябрь ойида Жиззах ва Самарқандда ҳам прокурорлар пора билан қўлга тушган эди.