Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Мазкур ўйин «Тенгиз Буржанадзе» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида марказий ҳимоядаги хатодан Давит Волков унумли фойдаланиб ҳисобни очди (видео). Абдулла Абдуллаев унга қаршилик кўрсатишда хато қилди.

Эслатиб ўтамиз, Грузия терма жамоаси ЖЧ-2022 учун саралаш гуруҳида 4-ўринни эгаллаган ва Қатардаги турнирда иштирок этмайди. Ўзбекистон ҳам шу йилнинг ёзида Осиё саралаш босқичидаги иштирокини якунлаб, жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

Август ойи охирида Ўзбекистон терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец бош мураббий этиб тайинланди. Унинг қўл остида жамоа 4 та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Грузиядан мағлубиятга учраганидан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси Швеция (2:1) ва Иордания (3:0)га мағлуб бўлди. Ҳозирча ягона ғалаба Малайзия билан ўйинда (5:1) бўлди.

Фото

Фото: ЎФА матбуот хизмати