Ўзбекистонда электр қуввати билан ҳаракатланувчи автотранспорт воситалари (электромобиллар) учун алоҳида — янги намунадаги давлат рақами белгилари ишлаб чиқарилди, дея хабар берди ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган давлат рақами белгилари бепул алмаштириб берилади.

Бундан ташқари ауцион савдолари орқали ютиб олинган давлат рақами белгилари ҳам электромобиллар учун махсус қайтадан ишлаб чиқарилади.

Июнь ойида Андижон вилоятидаги Асака заводида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум қилинган. 2021−2023 йилларда 80 млн доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган эди.

Аввалроқ, Фарғона вилоятида декабрь ойида «Central Asia Motors» корхонасида 4 та енгил ва 8 та юк электромобиллари тест режимида ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берган эдик. Корхона тўла қуввати билан ишга тушгач, йилига 10 минг электромобиль ишлаб чиқариши кутилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 40 фоизи экспорт қилиниши айтилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятида электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Лойиҳа Кореянинг Songuo Mobility Innovation компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 210 млн долларга тенг.