Ўзбекистон банкларининг 2021 йил учинчи чораги учун молиявий ҳисоботларига кўра, уларнинг деярли барчасида октябрь ойига қадар ижобий кўрсаткичлар қайд этилган.

Spot нашрининг ёзишича, кўпгина банклар давлатга тегишли ва аслида молиявий компанияларга қараганда улар кўпроқ ривожланаётган ташкилотлар ҳисобланади. Улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади, бу эса бозор шароитида уларнинг рентабеллигини аниқлашни қийинлаштиради.

Масалан, энг даромадли банклар учлигига фақат давлат иштироки юқори бўлган банклар кирган. Бундан ташқари, давлат банклари ва хусусий банклар ўртасидаги фарқ ҳам узоқ.

Умуман олганда, энг даромадли 10та банкнинг фойдаси қолган 17 та банкнинг умумий фойдасидан 5 баробарга кўп.

  1. «Ўзсаноатқурилишбанк» — 787,3 млрд сўм;
  2. Ўзмиллийбанк — 676,8 млрд сўм;
  3. Ipoteka-bank — 587,7 млрд сўм;
  4. Trastbank — 323,9 млрд сўм;
  5. Hamkorbank — 303,6 млрд сўм;
  6. Ipak yo’li — 299,9 млрд сўм;
  7. Qishloq qurilish bank — 272 млрд сўм;
  8. «Капиталбанк» — 267,8 млрд сўм;
  9. «Асакабанк» — 258 млрд сўм;
  10. «Orient finans» банк — 213,7 млрд сўм;

Қайд этилишича, қуйидагилар учинчи чоракни 100 млрд сўмга яқин фойда билан якунлаган:

Шунингдек, қуйидагилар эса 10 млрддан 100 млрд сўмгача фойда олди:

  1. KDB Bank — 75 млрд сўм;
  2. Turonbank — 68,7 млрд сўм;
  3. Халқ банки — 60 млрд сўм;
  4. Tenge bank — 54,7 млрд. сўм;
  5. Asia Alliance Bank — 41 млрд сўм;
  6. Ziraat Bank Uzbekistan — 18,9 млрд сўм;
  7. «Микрокредитбанк» — 18 млрд сўм;
  8. Poytaxt Bank- 11 млрд сўм.

Учинчи чоракда бешта банк 10 млрд сўмдан кам даромад олди:

Шу билан бирга, охирги икки банк учинчи чоракда зарарлардан қутулиб, даромад олишни бошлаган. Биринчи ярим йил якунларига кўра, Anor Bank 1,7 млрд сўм, Madad Invest Bank эса 7,8 млрд сўм зарар кўрганди.

Тўртта банк зарар кўришда давом этмоқда:

  1. Savdogarbank — 10,8 млрд сўм;
  2. «Ўзагроэкспортбанк» — 16,7 млрд сўм;
  3. HI-TECH BANK — 35,9 млрд сўм;
  4. TBC Bank — 84 млрд сўм.

Улардан фақат TBC Bank`нинг зарари сезиларли даражада ошди. Биринчи ярим йилликда банкнинг зарари 42 млрд сўмни ташкил этган бўлса, учинчи чоракда бу кўрсаткич икки бараварга кўпайди.

Бошқа банкларда зарар сезиларли даражада камайган бўлса (Savdogarbank 24 млрддан 10,8 млрд сўмга, «Ўзагроэкспортбанк» — 45 млрддан 16,7 млрд сўмга) ҳамда баъзи банкларда эса зарар деярли ўзгармади (HI-TECH BANK — чорак давомида 35,4 млрд сўмдан 35,9 млрд сўмга ўсди).