«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда товуқдан тайёрланадиган рецептлар рўйхатини тақдим этади.

Маккажўхори ва товуқли котлет


Ушбу оддий ва тез тайёр бўладиган рецепт одатий таомномангизни бойитишга ёрдам беради. Маккажўхори товуқ гўшти билан ажойиб тарзда уйғунлашади.

Товуқли рамён


Осиё рамён шўрваси — бу тўйимли, мазали таом. Шўрва тез тайёрланадиган лапшадан иборат бўлиб, унга қўшимча ингредиентлар қўшилади, уларнинг асосий қисми гўшт, сабзавот, тухумдир.

Сабзавотлар билан пиширилган товуқ сонлари


Газ печида сабзавот ва товуқ сонларили таом пишириш — бу жуда мароқли жараён. Ушбу рецептдан кўпинча байрам дастурхони учун фойдаланишади.

Газ печида тайёрланган товуқ сонлари ва гречка


Ҳар доим ошхонада мавжуд бўлган оддий масаллиқлардан қандай овқат тайёрлашни билмаяпсизми? Газ печида пиширилган товуқ сонлари ва гречка — энг яхши танлов.

Товуқ гўштидан чахохбили


Чахохбили грузин ошхонасининг энг зўр таомларидан биридир. Тайёрланиш жараёни осон бўлишига қарамай, у ҳар доим мазали ва хушбўй бўлиб пишади. Оилавий тушлик ёки кечки овқат учун мос келадиган ажойиб серсув таом.

Товуқнинг лаҳм сонидан қозон-кабоб


Ушбу таомни бизнинг рецептимиз бўйича албатта тайёрлаб кўринг ва кечки овқат ёки тушлик учун мазали картошка ва серсув товуқ гўштли таомдан баҳраманд бўлинг.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15