Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев 11 ноябрь куни бунга қадар аввалги соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаевнинг буйруғи билан қўлланилган барча интизомий жазо чораларини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда Xabar.uz нашри маълум қилди.

«Шу кунгача соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан қўлланилган барча интизомий жазо чоралари муддатидан илгари олиб ташлансин», — дейилади ҳужжатда.

Фото: Xabar.uz.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни депутатлар соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Мусаев номзодини маъқуллаган эди. Шундан сўнг, президент фармони билан у вазир сифатида ишга киришди.

У мазкур лавозимда Абдухаким Хаджибаевнинг ўрнини эгаллади. Собиқ вазир эса Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисига ўринбосар бўлди.