12 ноябрь куни эрталаб соат 6:38 да Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Тошкентдан 298 км узоқликда жойлашган эпицентрда зилзила магнитудаси 4,1 баллни ташкил қилди. Чуқурлиги 10 км.

Турли ҳудудларда силкинишлар кучи:

  • Жалақудуқ тумани: 4 балл;
  • Қўрғонтепа тумани: 3−4 балл, эпицентрдан 14 км узоқликда.
  • Андижон тумани: 3 балл, 21 км.
  • Хўжаобод тумани: 3 балл, 21 км.
  • Хонобод тумани: 2−3 пункт, 29 км.
  • Андижон шаҳри: 2−3 балл, 30 км.
  • Булоқбоши тумани: 2−3 балл, 30 км.
  • Пахтаобод тумани: 2−3 балл, 31 км.
  • Избоскан тумани: 2 балл, 40 км.
  • Асака тумани: 2 балл, 43 км.
  • Олтинкўл тумани: 2 балл, 44 км.
  • Марҳамат тумани: 2 балл, 47 км.