Ўзбекистонда скейт ассоциацияси ташкил этилмоқда

Скейтбординг, роллер ва скутерда учиш спорт турларини ўз ичига олган «Скейт Ўзбекистон» ассоциациясини тузиш режалаштирилмоқда. Эндиликда ўзбекистонлик скейтбордчилар учун Париж-2024 олимпиадасига 12 та лицензия олиш имконияти мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаев лавозимидан озод этилди

Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Ушбу лавомизда ишлаб келган Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтиши кутилмоқда.

«Ҳар бир ташкилотда касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши шарт». Президент соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев илк бор нишонланаётган 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан соҳа ҳодимларига табрик мактуби йўллади. Мактубда сўнгги 5 йилда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар билан бирга келгусидаги устувор вазифалар ҳам тилга олинган. Жумладан, давлат раҳбари ҳар қайси корхона ёки ташкилотда албатта касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши шарт эканлигини таъкидлади.

Пахта-тўқимачилик кластерлари пахта етиштириш ва териш учун имтиёзли кредитлар олиши мумкин

2022 йил ҳосилидан пахта етиштириш ва йиғим-теримини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилади. Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади.

Тошкентдаги шифохона мансабдорлари 586,7 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда

Антикоррупция агентлиги ўрганишлари натижасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида 9,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди. Шундан 586,7 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилинганлигини айтилмоқда. Шифохонанинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

«Зарубежнефть» Jizzakh Petroleum компаниясининг улушини сотиб олмоқчи — ОАВ

«Зарубежнефть» Jizzakh Petroleum компаниясининг улушини сотиб олишни муҳокама қилмоқда, дея хабар берди «Коммерсантъ». Россиянинг давлат компанияси минтақада нефть ва газ қазиб олиш бўйича кластер шакклантирмоқчи.

Қашқадарёда расман «ўлган» фуқаро нотариус ва шаҳар прокурорини обрўсизлантиришда айбланмоқда

Қарши шаҳрида 23 йил илгари ҳужжатларда «ўлган» Анвар Жавҳаров нотариус ҳамда шаҳар прокурорини обрўсизлантириш ва уларга туҳмат қилишда айбланиб, суд қилинмоқда. Айбланувчи «фақат ва фақат ўзининг тириклигини исботлашга» урингани, унинг турмуш ўртоғи ҳужжатларни сохталаштириб, уйини сотиб юборганини айтмоқда.

Ўзбекистонда Qiwi Uzbekistan электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берилди

Марказий банк Ўзбекистонда «QIWI Uzbekistan» электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берди. «Капиталбанк» томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти йўлга қўйилади.

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликлар учун махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга келиши учун 5 та махсус поездлар қатновини йўлга қўяди. Рейслар 15, 19, 22, 26, 29 ноябрь кунлари «Волжский-Тошкент» йўналишида амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

ДХХ Сирдарёда террорчи гуруҳга аъзоликда гумонланган шахсларни қўлга олди

ДХХ томонидан Сирдарё вилоятида террорчи гуруҳ таъсирига тушиб қолганликда ва «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келганликда гумонланган шахслар ушланди. Гуруҳ етакчиси Сурияга бориб, террорчи ташкилотлар таркибига қўшилишни мақсад қилгани айтилмоқда.

2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда

2022 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиб, ЯИМ ҳажми қарийб 840 трлн сўмга етиши кўзда тутилмоқда. Ташқи савдо айланмаси 46,3 млрд долларни ташкил этиши прогноз қилинган. Бундан ташқари, инфляция даражаси 2022 йилда 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

2022 йилда бюджет харажатлари ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда

2022 йилги консолидациялашган бюджет харажатлари 277,2 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳисоб палатаси келгуси йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун 2,1 трлн сўм субсидиялар ажратишни тавсия қилди. 2022 йил учун 1 АҚШ долларининг йиллик ўртача алмашув курси 11 321 сўмга прогноз қилинди.

Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва кадрлар малакасини оширишга $100 млн ажратилади

Президент қарори билан туман ва вилоят тиббиёт муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ва кадрларнинг хорижда малакасини оширишга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 млн доллар ажратилади. Маблағлар ҳокимликларга қайтариш шарти билан миллий валютада 3 йил муддатга ссуда сифатида тақдим этилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 10 фоизга ошиши кутилмоқда

2022 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, акциз солиғи ставкаларининг ўртача 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси эса амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Ҳисоб палатаси 2022 йилги давлат бюджети қонуни лойиҳаси ва Бюджетнома бўйича хулоса берди.

Кун фотоси: Бош вазир Абдулла Арипов «Бавария» либоси билан

Бавария бош вазири Маркус Сёдер Мюнхеннинг «Бавария» клубига мухлислик қилувчи Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан тушган суратини жойлаштирди. Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Германияда бўлиб турибди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Яшил майдонларни режалаштириш, ҳисобга олиш ва дарахтларни даволаш қандай бўлиши керак — Зиновий Новицкий тавсиялари

Аввалдан ишлаб чиқилган лойиҳаларсиз дарахт экиш мумкин эмас. Касал дарахтларни кесиш эмас, балки даволаш керак. «Яшил Макон» лойиҳасини амалга оширишда ўтмишдаги хатоларни такрорламаслик учун нима қилиш керак? Дарахт турларини тўғри танлаш, уларни экиш, парваришлаш, ҳисобга олиш ва даволашни ташкил этиш тўғрисида қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Зиновий Новицкий мақоласида.