5 ноябрь куни пойтахт ҳокимлиги Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Маҳмуджон Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши 5 кунга чеклангани ҳақида хабар берган эди.

Ушбу кўчада йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 6 ноябрь куни соат 07:00 дан 10 ноябрь куни соат 20:00 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланиши айтилган эди.

Ҳокимликнинг 10 ноябрь куни маълум қилишича, йўл қисмида қўшимча таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, ҳаракатланишнинг чекланиши 15 ноябрь кунига қадар давом этади.

Аввалроқ Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Нурафшон кўчасигача бўлган оралиғидаги икки томонлама йўлнинг бир томони 7 ноябрдан 17 ноябргача қисман ёпилиши ҳақида хабар берилган эди.