11 ноябрь куни Германиянинг Бавария федерал ери бош вазири Маркус Зёдер ўз Instagram саҳифасига Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов билан тушган суратини жойлаштирди.

«Марказий Осиёдан Баварияга халқаро ташриф: Ўзбекистон бош вазири ва „Бавария“ клуби мухлиси Абдулла Арипов билан суҳбат… Ўзбекистон ишончли халқаро ҳамкор ва Афғонистондан эвакуация қилишда Бундесверни қўллаб-қувватлаган», — дейилади сурат остига қолдирилган изоҳда.

Чапдан ўнгга: Манфред Грундке, Катрина Клаас- Мюльхойзер ва Абдулла Арипов.

9 ноябрь куни Франкфуртда Германия Иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этилган Ўзбекистон бош вазири «Диққат марказида — Марказий Осиё. Иқтисодиёт ҳақида суҳбат «халқаро анжуманида нутқ сўзлади.

Абдулла Арипова нафақат Ўзбекистон ҳақида гапирди, балки бутун Марказий Осиё минтақасига эътибор қаратишга ҳаракат қилди. Унинг сўзларига кўра, «Марказий Осиёда янги сиёсий муҳит шаклланди, давлатлараро алоқалар фаоллашди, тижорат ўсмоқда, қўшма инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда».

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Марказий Осиё Хитой ва Европа ўртасидаги шунчаки транзит йўлагидан кўра кўпроқ нарсани хоҳлашини, жаҳон бозорига тўлақонли қўшилишга интилаётганини таъкидлади.

Ҳукумат делегацияси таркибидан Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида барча соҳаларда Германия тажрибасини жорий этиш мўлжалланаётгани, шу мақсадда бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияни Германияга жўнатиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

«Бавария» — Мюнхеннинг профессионал футбол клуби. 1900 йилда ташкил этилган. Германиядаги энг номдор ва дунёдаги энг номдор клублардан бири. «Бавария» ФИФАнинг XX асрнинг энг яхши футбол клублари рўйхатида 3-ўринни, Kicker журнали талқини бўйича эса 2-ўринни эгаллади.