Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти Экология бошқармаларига бошлиқлар тайинланди

Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар, Баҳромжон Жуманов Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

iFly Airlines`га Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш вақтинча тақиқланди

«Ўзавиация» агентлиги Россиянинг iFly Airlines авиакомпаниясининг Ўзбекистонга парвозларига вақтинчалик тақиқ қўйди. Аввалроқ компания агентликдан тегишли рухсатнома олмасдан туриб авиачипталарни сотган.

Самарқандда 4 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Барча соҳаларда Германия тажрибасини жорий этиш режалаштирилмоқда — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши ва барча соҳаларда Германия тажрибасидан фойдаланиш бўйича режалар ҳақида гапирди. «Нима учун мен Карл Марксни кўп ўрганаман?.. Қандай инқирозларга дуч келишидан қатъи назар, таълим бор, билим бор, илм бор. Илм натижасида, мана, Германиянинг иқтисодиёти инқирозда қанчалар тик турибди», — дея таъкидлади президент.

Фото: Учинчи Samarkand Half Marathon қандай ўтди?

Ўзбекистонда учинчи марта Samarkand Half Marathon хайрия марафони бўлиб ўтди. 21 км масофада энг яхши натижани эркаклар ўртасида сурхондарёлик Шоҳрух Давлатов, аёллар орасида эса қирғизистонлик Гулшаной Сатторова қайд этди. Марафонда жами 2175 спортчи иштирок этди, бу 2019 йилдаги яриммарафонга қараганда қарийб икки бараварга кўп дегани.

Бухорода электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Бухоро вилоятида электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Кореянинг Songuo Mobility Innovation компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 210 млн долларга тенг.

Касаба уюшмаси бир ходимга йил давомида 5 млн сўмдан кўпроқ маблағ сарфлади

Касаба уюшмалари томонидан йил бошидан бери 14 мингга яқин ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 13,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди. Жамоа шартномасини бажариш учун республика бўйича ўртача бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори 1,5 млн сўмдан 5 млн 62 минг сўмгача ошди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун 11−12 ноябрь кунлари Туркияга ташриф буюради.

Париждаги Олимпиада ва Паралимпиадага тайёргарлик бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди

2024 йилги Париж Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичларда ўзбекистонлик спортчилар учун 26 спорт тури бўйича 103 та лицензия олиш кўзда тутилган. Ушбу ўйинларда биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида тенг миқдордаги лицензиялар тақсимланади. МОҚга Олимпиадада иштирок этиш учун ариза топширадиган спортчи аёллар сонини кўпайтириш топширилди.

Олмалиқда шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи аёл кишини ургани айтилмоқда

Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи дейилаётган шахс аёл кишига қўл кўтаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

2022 йилдан 1hls.uz платформасидаги тўловлар давлат бюджетида назарда тутилади

Президент қарори билан Молия вазирлиги томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси орқали амалга ошириладиган тўловларни 2022 йил учун давлат бюджети параметрларида назарда тутилади. Шунингдек, 1hls.uz иловасида ҳақиқатда пиёда юрганлигини аниқловчи механизм жорий этилади.

Тошкентдаги яна бир чорраҳадан ўтиш бўйича қўлланма эълон қилинди

Аҳмад Дониш, Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмаси қайтадан ташкил этилди. Чорраҳадан фақат тўғрига ҳаракатланишга устувор аҳамият сифатида қаралган, ўнгга бурилиш қўшимча йўл, чапга бурилишлар эса айланма йўл ва ортга қайрилиш йўналишлари орқали амалга оширилади. Ҳокимият қўлланмани эълон қилди.

«Ўзбекистон менга киришни тақиқлади» — Агнешка Пикулицка

Польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг унга Ўзбекистонга кириш тақиқланганини, шу сабабли у 7 ноябрдан бери «Қозоғистон билан чегарада қолиб кетган»нини маълум қилди. У бу қарорини журналистик фаолияти билан боғламоқда. «Ўзгаришлар бўлиши мумкин деган умидда Ўзбекистонга келганимга уч йилдан ошди. Ҳозирги ҳукумат даврида ҳеч қандай тизимли ўзгаришлар бўлмайди, деган ишонч билан кетяпман», — деб ёзди журналист.

Бир ҳафтада аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

1 — 7 ноябрь кунлари онлайн аукцион орқали жами 9,4 млрд сўмлик 3663 та авторақам сотилди. Шунингдек, биржа савдолари орқали жами 1 трлн 442,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган.

Юрак-қон томир касалликларини даволаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилдан 40 ёшдан ошган барча фуқаролар йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилишини маълум қилди. Юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади. Туманлардаги ҳар бир маҳаллада «гипертония саломатлик мактаблари»ни ташкил этилади.

Чангда инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас — Инновация вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкентда кузатилган чанг-қумли бўронданг сўнг «Беруний» метро бекати ва «Академ шаҳарчаси» ҳудудидан олинган чанг намуналари хавфсиз бўлиб чиққанини маълум қилди. «Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас», — дейилади хабарда.

«Тошкентда содир бўлган қум бўрони бизники эмас». Президент ва пойтахт ҳокими чанг-қумли туман ҳақида

Шавкат Мирзиёев Тошкентда кузатилган қум бўронлари «бизнинг қумларимиз эмаслигини» таъкидлади. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса «Тошкентга Қозоғистондан келган чанг ҳозирги кунда яна Қозоғистонга қайтиб кетганини» айтиб ўтди.