8 ноябрь куни Шаҳло Аҳмедова TBRG Open халқаро мусиқий лойиҳаси доирасида Дэвид Гетта билан коллаборацияда унинг Get Together қўшиғига янги ремиксини тақдим этди. Ремикс Spotify, Apple Music, Deezer, «Яндекс.Музыка», Amazon Music, «Музыка ВКонтакте» каби платформаларда мавжуд.

Коллаборация TBRG Open глобал лойиҳасининг бир қисми бўлиб, у бутун дунё бўйлаб санъаткорларни бирлаштириб, уларга ўз миллий маданияти хусусиятларини акс эттирадиган янги мусиқа яратиш имкониятини беради. Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Шаҳло Аҳмедовадан ташқари Ҳиндистон, Хитой, Болгария, Непал ва Сербиядан келган йирик ижрочилар Дэвид Геттанинг хит қўшиғига ўзларининг ремиксларини тақдим этиб, мусиқа қандай қилиб бутун дунёдаги одамларни бирлаштириб, уларни битта ритмда рақсга тушишга ундашини намойиш этади.

«Бундай уйғун ва шўх қўшиқни ремиксини яратиш мен ва жамоам учун қийин бўлди. Миллий ўзбек мотивлари жуда бой ва бу товушлар орқали аслида кўп нарсани етказиш мумкин. Бироқ, мен мусиқанинг бир-бирига мос келмайдиган жанрларини бирлаштириш ғоясидан илҳомландим. Халқимнинг анъанавий мусиқаси билан уйғунликда замонавий битнинг контрасти чинакам ноодатий садо яратди. Ишонаманки, менинг ремиксим бутун дунёдаги мусиқа ихлосмандлари қалбида алоҳида ўрин эгалай олади.

Дэвид Гетта билан ишлаш жуда ёқимли бўлди. Бизнинг коллаборация бирлашиш ва янги нарсаларни яратиш учун ажойиб имконият яратди. Ушбу лойиҳа макон ва бошқа чегаралардан ташқарига чиқадиган ижодимиздаги янги босқичдир. Менимча, қайсидир маънода у хаттоки ўзининг вақтидан ҳам илгарилаб кетади", — деди Шаҳло Аҳмедова амалга оширилган ишлар ҳақида.

«Мен бутун ҳаётим давомида мусиқа орқали одамлар билан гаплашишга ҳаракат қилдим, ҳоҳ янги товушларни яратиш, ҳоҳ турли санъаткорлар билан ҳамкорлик қилиш ёки менинг жонли ижроларим бўлсин. Ўзбекистондаги энг таниқли санъаткорлардан бири Шаҳло Аҳмедова менинг қўшиғимга ремикс яратмоқчи эканини билганимда жуда ҳаяжонландим. Менга нафақат янги маданиятга мансуб санъаткор билан мулоқот қилиш имконияти, балки улар менинг қўшиғимга ўз талқинларини қандай тақдим этишларини эшитиш ҳам жуда қизиқ эди. Бу ўз ўрнида dance жанридаги мусиқани ва мусиқа маданиятини ўзгача қилади», — деди Дэвид Гетта.

Аввалроқ Дэвид Гетта TBRG Open билан биргаликда ўзбекистонлик мухлислар кенгайтирилган реаллик эффектида (АР) томоша қилишлари мумкин бўлган лирик видеони яратганди. Ҳозир қаерда эканлигингиздан қатъи-назар, шунчаки TBRG Open`нинг Ўзбекистондаги расмий саҳифаларида жойлаштирилган ҳавола бўйича ўтиб, Дэвид Геттанинг Get Together хитини қай тарзда ижро этаётганлигини тинглашингиз мумкин.

Лойиҳа ва коллаборация ҳақида батафсил маълумотни TBRG Open саҳифаларида олишингиз мумкин.

Instagram: @tbrgopenuz
Facebook: fb.com/TBRGOpen.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.