Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунгача у шаҳар ҳокимлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаб келган.

Фарҳод Деҳқонов 1980 йилда туғилган, мутахассислиги: экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.

Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ҳам янги раҳбар тайинланди.

Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахромжон Жуманов бошқарма бошлиғи бўлди. 1970 йилда туғилган, мутахассислиги олим-агроном.

Давлат экология қўмитасининг қайд этишича, ҳар иккала янги раҳбар ҳам президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайти орқали қўмита томонидан эълон қилинган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган. Улар мос равишда 82,5 ва 80 балл тўплаб, синовдан ўтказилган ҳамда Давлат экология қўмитаси танлов комиссияси билан суҳбатдан ўтказилган.