Айни вақтда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

«Газета.uz» манбасига кўра, сессияда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилиниши кутилмоқда.

Қобул Турсунов 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳамда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига ҳайфсан берган эди. Бундан ташқари, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида камчиликларга йўл қўйган бир қатор сектор раҳбарлари ишдан олинганди.