6 ноябрь куни Навоийда автоҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 3 нафари Халқ банкининг Нурота филиали ходимлари экани айтилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
«Халқ банки» матбуот хизмати марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиевнинг ёзишича, «марҳумлар юқори турувчи раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш кунида ишга чиқишга мажбур бўлган деган маълумот келмоқда».
«Инсайдерларга кўра, шанба куни эрталабдан вилоят филиалидаги норасмий йиғилишга чақирилган. Лекин, ўртада бирор-бир расмий хат ёки дам олиш куни ишга чиқиш ва меҳнат мажбуриятлари билан шуғулланиш ҳақида буйруқ ёки қарор бўлмаган», — деб ёзади у.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари бошланди.
Натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилди.
Эслатиб ўтамиз, воқеа Навоий-Нурота йўлида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган икки Nexia автомобиллари тўқнашиши оқибатида содир бўлган. Машиналарнинг биттаси йўл четига ағдарилган, иккинчиси эса ёниб кетган.
Равшан Юсупов
Оллох рахматига олган булсин. Оила азоларига сабр берсин. Рахбарларига инсоф берсин.
Равшан Юсупов
Португалияда энди иш берувчи иш вақтидан ташқари ходимига қўнғироқ қилса ёки СМС хабар ёзса, жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда “Euronews“ маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакат парламенти масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар киритган. Янги қонунга кўра, агар компаниялар одатдаги иш вақтидан ташқари ишчиларини безовта қилса, жарима тўлайди.
Шунингдек, ходим уйдан туриб ишлайдиган бўлса, компания унинг электр ва интернет харажатларини кўтариши керак.