8 ноябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг чанг билан ифлосланиши пасайишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Марказ мониторинг натижаларига кўра, ифлосланиш даражаси рухсат этилган максимал қийматдан ошмайди.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь, пайшанба оқшомида ҳаводаги чангнинг рухсат этилган миқдоридан ошиб кетиши 30 бараварга етган, кейин эса 10 бараварга тушган.

Шанба куни соат 11:00 да Тошкентда ҳавонинг чанг билан ифлосланганлик даражаси рухсат этилган максимал концентрациядан 6,7 баробар юқори бўлган.

Дам олиш кунларида синоптиклар пайшанба куни совуқ ҳаво массасининг кириб келиши натижасида ҳосил бўлган атмосферанинг қуйи қатламидаги инверсия қатлами чангнинг тарқалиш жараёнини кечиктирганини қайд этган.

Душанбага келиб, об-ҳаво шароити яхшиланган, у бироз исиб кетди, бу ҳаводаги чанг миқдорининг пасайишига олиб келди.