6 ноябрь куни Навоийда автоҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 3 нафари Халқ банкининг Нурота филиали ходимлари экани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, воқеа Навоий-Нурота йўлида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган икки Nexia автомобиллари тўқнашиши оқибатида содир бўлган. Машиналарнинг биттаси йўл четига ағдарилган, иккинчиси эса ёниб кетган.

Автоҳалокатда Халқ банки Нурота туман филиалининг бошқарувчиси, 29 ёшли Темурмалик Пирматов, бош ҳисобчиси, 40 ёшли Музаффар Саидов ҳамда мониторинг бўлими бошлиғи, 32 ёшли Юнусжон Равшанов воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, ёниб кетган машинадаги 5 киши ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

Шунингдек, 4 ноябрь куни соат 13:30 ларда Навоий вилояти, Конимех тумни ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида ҳам ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи 1985 й.т. У.Т. бошқарувидаги Captiva русумли ҳамда ҳайдовчи 1962 й.т. М.Э. бошқарувидаги Nexia русумли ва ҳайдовчи 1984 й.т. А.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автмобиллари тўқнашган. Ушбу ҳодисага қум бўрони кўринишни чеклаганлиги ва оралиқ масофа сақланмаганлиги сабаб бўлган.

Натижада, Cobalt русумли автомобилда бўлган йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.