Самарқанд вилоятида террористик ташкилотлар тарафдорлари сифатида гумонланган шахсларнинг Сурия давлатига чиқиб кетишининг олди олинди, деб хабар берди ДХХ матбуот хизмати.

Бу борада 3 ноябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.Я. ва Ф.М. лар 8 нафар маҳаллий фуқаролар билан биргаликда ижтимоий тармоқларда виртуал жамоат тузиб, «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келганликлари маълум бўлган.

Келгусида мазкур гурухнинг 2 нафар аъзоси Сурия давлатига «жиҳод» қилиш мақсадида чиқиб кетишни режалаштиргани аниқланган.

Ўтказилган тадбир давомида, «виртуал жамоат» аъзоларнинг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Ҳозирда, мазкур шахсларга нисбатан тергов харакатлари олиб борилмоқда.