Халқаро молия корпорациясининг (IFC) Ўзбекистонда пахтачилик ва ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалари Япония ҳукуматидан қўшимча молиялаштирди, деб хабар берди «Газета.uz»га IFC матбуот хизмати.

Секторни модернизация қилиш бўйича иккита ташаббусга қарийб 2 млн доллар йўналтирилди. Лойиҳалардан бири бозор тамойилларига асосланган барқарор пахта етиштириш стандартлари тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали Ўзбекистонда пахта етиштириш амалиётини ва пахта соҳасида меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган.

Шунингдек, Япония ҳукумати IFCни Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда барқарор кимё саноатига халқаро хусусий сармояларни жалб қилиш учун тенг шароит ва қулай муҳит яратиш бўйича иккинчи лойиҳани амалга оширишда қўллаб-қувватламоқда.

«Япония ҳукумати халқаро стандартларни жорий этиш ва IFCнинг қимматли ҳиссасини қўшиш натижасида ушбу икки лойиҳа Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга бўлган соҳаларни ислоҳ қилишга ёрдам беради, деб ишонади. Умид қиламизки, кўпроқ хорижий сармояни жалб қилиб, шу жумладан, япон компаниялари иштирокида, ушбу соҳаларда савдони жонлантириш имконияти яратилади», — деди Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Ёшинори Фужияма.