Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халаков Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида тўғридан-тўғри финалга чиқди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

60 кг вазн тоифасида ярим финал жанги 4 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Эронлик боксчи Дониёл Шоҳбахш оғир жароҳат олгани учун жанг бекор қилинди, деб хабар берди МОҚ.

Халаковнинг финалдаги рақиби Франция ва Доминикан боксчилари ўртасидаги баҳс ғолиби бўлади.

Пайшанба оқшомида терма жамоанинг яна бир азоси Мадияр Саидраҳимов (-92 кг) ҳам кубалик Хулио ла Круз билан жанг ўтказади.