Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 4 ноябрдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 16,94 сўмга пасайди ва 10 695,06 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 26,07 сўмга пасайди ва 12 398,78 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,06 сўмга кўтарилди ва 148,91 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 21,92 сўмга кўтарилиб, 10 712 сўмни ташкил қилганди.